...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сергелида ИИББ ходимлари фуқарони калтаклагани ростми?


16:38, 06.04.2018 Жамият
 7 341

Бу ҳақда аёлга кимлигини айтмаган номаълум шахс телефон орқали хабар берган.

Тошкент шаҳар ИИББга жиноят содир этганликда гумон қилиниб қўлга олинган шахснинг онаси мурожаат қилиб,  ўғлининг Сергели туман  ИИБ ФМБ ходимлари томонидан калтаклангани юзасидан шикоят қилган, дея хабар берди пойтахт ИИББ Матбуот хизмати.
 
Бу ҳақда аёлга кимлигини айтмаган номаълум шахс телефон орқали хабар берган.
 
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган текширув натижасида Жиноят кодексининг 168-моддасида қайд этилган жиноятни содир этганликда гумонланиб қўлга олинган фуқаро Х.З. нинг калтаклангани ҳақидаги маълумот ўз исботини топмади.
 
Бунга ўғли билан учрашгандан кейин даъвогарнинг ўзи ҳам ишонч ҳосил қилди.
Фирдавс БЕК

Теглар:ИИББ жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар