...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўлган” эркак 18 соатдан кейин тирилди


15:33, 06.04.2018 Бу қизиқ
 13 220

Оила аъзолари уни қидириб, дарё бўйидан ҳушсиз ва юраги тўхтаган ҳолда топган.

Франция жанубида 53 ёшли эркак 18 соат давом этган юрак тўхташидан кейин гипотермия (тана ҳароратининг пасайиши) сабабли ҳаётга қайтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
 
Ҳодиса уч ҳафта аввал Орб дарёси қирғоқларида содир бўлган. Эркак акасини кўриш учун йўлга чиқиб, манзилга ета олмаган.


 
Оила аъзолари уни қидириб, дарё бўйидан ҳушсиз ва юраги тўхтаган ҳолда топган. Тана ҳарорати 22 даража бўлган. Эркакни Монпелье шифохонасига олиб боришган. Унинг юраги 18 соатдан кейингина қайта ура бошлаган.
 
Шифокорларнинг сўзларга кўра, эркак айнан тана ҳароратининг пастлиги сабабли омон қолган. “Гипотермия организм фаолиятини секинлаштиради ва бу секинлашув касаллик оқибатларини қайтаради. Бу музлатиб қўйишдек ҳолат”, деган тез ёрдам мутахассиси.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Франция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!