...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сенат Ҳисоб палатасининг ҳисоботини қабул қилди


19:05, 28.06.2018 Жамият
 2 251

Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари Олимжон Рустамов масала юзасидан маъруза қилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб платасининг 2017 йилдаги фаолиятиги оид ҳисоботи кўриб чиқилди.
 
Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари Олимжон Рустамов масала юзасидан маъруза қилган.
 
Қайд этилишича, 2017 йилда Ҳисоб палатаси томонидан 70га яқин таҳлилий ўрганиш ва назорат тадбири ташкил этилиб, унинг 49 таси бевосита жойларда, қолгани вазирлик ва идораларда ўтказилган.
 
2018 йил Давлат бюджети лойиҳаси ва солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини кўриб чиқишда Ҳисоб палатаси томонидан таклифлар тайёрланган ва Молия вазирлигига тақдим этилган. Ушбу таклифлар асосида бюджет даромадлари прогнози 1,4 триллион сўмга қайта ҳисоб-китоб қилинган.
 
Йиғилишда давлат бюджетининг республика ва маҳаллий даражадаги шаклланиши ҳамда унинг ижроси юзасидан назорат ўрнатилиб, давлат маблағларининг қонуний, мақсадли, самарали сарфланиши бюджетдан молиялаштирилувчи вазирлик ва идоралар мисолида ўрганиб чиқилган.
 
Назорат тадбирлари натижасида жами 37 миллиард сўмлик ва 7 миллион долларлик ноқонуний ва самарасиз харажатлар ҳамда 270 миллиард сўмлик қўшимча даромад манбалари аниқланган.
 
Сенаторлар давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш, бюджет даромадлари манбаларидан тўлиқ фойдаланиш, жойлардаги секторлар раҳбарларининг иш фаолиятига баҳо бериш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг ижроси устидан назоратни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлаган.
 
Президент қарорлари ва фармойишларидаги топшириқларнинг бажарилишини назорат қилиш самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли чоралар кўриш зарурлигини қайд этиб ўтган.
 
Муҳокама якуни бўйича Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Олий Мажлис Сенати Сенатнинг ялпи мажлиси Ҳисоб палатаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар