Маблағлар илгаригидек Молия вазирлигининг эмас, балки Мудофаа вазирлигининг махсус ҳисобрақамида жамланади.
Қарорга кўра, энди сафарбарлик чақируви резерви сафига олинган шахслар томонидан тўланадиган маблағлар илгаригидек Молия вазирлигининг эмас, балки Мудофаа вазирлигининг махсус ҳисобрақамида жамланади.
Улардан мақсадли фойдаланиш ўзгартирилди. Маблағлар қуйидагиларга йўналтирилади:
- Муддатли ҳарбий хизматни ўташ назарда тутилган тегишли вазирлик ва идораларнинг муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиларини захирага бўшатишда уларга нафақа пулини тўлашга;
- Мудофаа вазирлигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, шу жумладан қурол-яроғ, ҳарбий техник мулк, ўқ-дорилар харид қилиш, биноларни таъмирлаш ва қуришга.
Шунингдек, ушбу маблағлар СЧР хизматчилари иштирокида ҳарбий йиғинлар ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплашга, СЧР хизматчиларининг ҳисобини юритувчи ходимларнинг таъминотига сарфланади.