...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саудиялик дин пешвоси аёлларнинг жамоат жойларда қандай кийиниши лозимлиги ҳақида гапирди


21:00, 11.02.2018 Олам
 8 221

Шайх Абдуллоҳ 9 февраль, жума кунги чиқишида аёлларнинг жамоат жойлардаги кийимлари қандай бўлиши лозимлигини махлум қилди.

Саудия Арабистони дин ишлари бўйича етакчи мутахассиси Шайх Абдуллоҳ ал-Мутлоқ саудиялик аёлларнинг абая либосини кийиб юриши шарт эмас деб фатво берди.
 
У 9 февраль, жума кунги чиқишида мусулмон аёлларининг камтарона кийиниши кераклигини таъкидлади.
 
Шунингдек, Шайх Абдуллоҳ мусулмон оламидаги 90 фоиз тақводор аёллар абая кийиб юрмаслиги ва саудиялик аёлларга ҳам бу кийимни мажбурлаб кийдириш шарт эмаслигини айтди.
 
Маълумот ўрнида, абая Саудия арабистонидаги аёлларнинг қора рангдаги узун кийими ҳисобланади. Уни кийган аёлларнинг фақатгина кўзлари очиқ қолади.
 
Шунингдек, Саудияда аёлларнинг жамоат жойларда қандай кийимда юриши ҳукумат томонидан белгиланади. Шу боис ҳам Шайх Абдуллоҳ ал-Мутлоқнинг фатвоси расмий кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:Саудия Арабистони Шайх Абдуллоҳ ал-Мутлоқ аёллар абая 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!