Олий қонун чиқарувчи ҳайъат томонидан билдирилган “Аёлларнинг автомобиль ҳайдаши ҳаромдир” диний фатвоси сабаб мамлакатда аёллар автомобиль ҳайдаши ман этилган эди.
Мамлакат қонунларига керакли ўзгартиришлар киритилгач, аниқроғи 2018 йил 23 июнь кунидан бошлаб аёллар расман автомобиль ҳайдашлари мумкин бўлади.
Маълумот учун, Саудия Арабистони дунёда аёлларнинг автомобиль ҳайдаши тақиқлаган ягона мамлакатдир. Олий қонун чиқарувчи ҳайъат томонидан билдирилган “Аёлларнинг автомобиль ҳайдаши ҳаромдир” диний фатвоси сабаб мамлакатда аёллар автомобиль ҳайдаши ман этилган эди.
Саудия Арабистони аёлларнинг автомобиль ҳайдашига рухсат бериши юзасидан 1990, 2011, 2013 ва 2015 йилларда турли кампаниялар ўтказилган эди.
Эслатиб ўтамиз, яқиндагина Саудия Арабистони подшолигида мамлакат ташкил топганлигининг 87 йиллик юбилей муносабати билан пойтахт Ар-Риёддаги “Қирол Фаҳд” стадионида ташкил этилган маросимда илк маротаба аёлларни стадионга киришига рухсат этган эди.