...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саудия Арабистонида аёлларга қўйилган тақиқ бекор қилинди


16:39, 30.10.2017 Спорт
 3 701

Ушбу қарор аёлларни мамлакатнинг ижтимоий ҳаётига жалб этиш учун навбатдаги қадам бўлади.

Аввалроқ, Саудия Арабистони подшолигида мамлакат ташкил топганлигининг 87 йиллик юбилей муносабати билан пойтахт Ар-Риёддаги “Қирол Фаҳд” стадионида ташкил этилган маросимда илк маротаба аёлларни стадионга киришларига рухсат берилгани ҳақида хабар бергандик.
 
Эндиликда аёллар 2018 йилнинг 1 январь кунидан бошлаб мамлакат стадионларида бўлиб ўтадиган турли ҳил спорт мусобақаларига кириш ҳуқуқига эга бўлишади.
 
Бу ҳақда Саудия Арабистони бош спорт бошқармаси бошлиғи Турки аш Шайҳ “Arab News” нашрига айтиб ўтган.
 
“Биз Ар Риёд, Ал Даммом ва Жидда шаҳарларидаги асосий стадионларда, 2018 йилдан аёллар ва уларнинг оилавий киришлари учун қайта жиҳозлаш ишларини амалга оширамиз”,  - дейди бош бошқарма бошлиғи Турки аш-Шайх.
 
Шунингдек, нашр маълумотида айтилишича, ушбу қарор аёлларни мамлакатнинг ижтимоий ҳаётига жалб этиш учун навбатдаги қадам бўлади. 
 
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ қирол Салмон бин Абдулазиз аёлларга автомобиль ҳайдашни тақиқловчи қонунни бекор қилгани ҳақида ҳам хабар бериб ўтгандик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Аёллар стадион Саудия Арабистони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!