...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саудия Арабистонида аёллар учун автомобиль ҳайдашга рухсат бериладими?


14:57, 25.09.2017 Олам
 2 586

“Қирол Фаҳд” стадионига ташриф буюрган аёллар бегона эркаклардан алоҳида ажратилган ўриндиқларда ўтирган.

Саудия Арабистони подшолигида мамлакат ташкил топганлигининг 87 йиллик юбилей муносабати билан пойтахт Ар-Риёддаги “Қирол Фаҳд” стадионида ташкил этилган маросимда илк маротаба аёлларни стадионга киришига рухсат этилди.
 
“Қирол Фаҳд” стадионига ташриф буюрган аёллар бегона эркаклардан алоҳида ажратилган ўриндиқларда ўтирган.
 
Маросимда қатнашган 25 ёшли Султона “Ҳаётимда илк марта стадионга кирдим, жуда ҳаяжондаман, умид қиламанки, биз аёллар учун мамлакатимизда бошқа нарсаларга, хусусан, автомобиль ҳайдашга ва саёҳат қилишга рухсат беради”, деб фикр билдирган.
 
Маълумот учун, Саудия Арабистони 1932 йилда Абдулазиз ас-Сауд томонида ташкил этилган. Мамлакат Ислом дини асосидаги шариат қонунлари асосида бошқарилади. Шу сабабдан ҳам мамлакатда аёллар сиёсий жараёнларда қатнашмайдилар.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Саудия Арабистони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!