Ўтган ҳафта дам олиш кунлари 2500 нафар аёл Саудия Арабистони қиролига аёллар билан муносабатларда эркаклар васийлигига чек қўйиш илтимоси билан телеграмма юборган.
Ўсиб бораётган норозилик ҳаракатининг мақсади Саудия Арабистонидаги аёлларга қўйилган чуқур консерватив чекловларни олиб ташланишидир, дейилади “Time.com” берган хабарда.
Эркаклар васийлигига нуқта қўйишга қаратилган онлайн петиция ижтимоий-ахборот компанияси саъй-ҳаракати туфайли деярли 15 минг имзо йиғишга муваффақ бўлган.
Саудия қонунларига мувофиқ, аёллар мамлакатдан четга чиқиши, оила қуриш ёки қамоқдан чиқиш учун ўзига яқин эркак кишидан розилик олиши лозим. Аёллар шифохонада даволаниш, уйни ижарага олиш, ўқитиш, ишлаш учун отаси, ака-укаси ёки ўғлидан розилик олиши керак бўлади.
Эркаклар васийлигидан воз кечиш борасидаги петиция қиролликда дастлабкиси бўлиб, у 26 сентябрь куни ҳукуматга топширилган.
“Аёлларга тўла ҳуқуқли фуқаро сифатида қаралиши керак. Бу нафақат аёлларнинг, балки эркакларнинг ҳам муаммоси саналади”, дейди петиция фаолларидан бири Азиза ал-Юсуф.
Инсон Ҳуқуқлари Ҳимоясининг июль ойидаги ҳисоботига кўра, ижтимоий тармоқлардаги #IAmMyOwnGuardian ҳештеги тизимни ўзгартиришни ҳоҳловчи турли ёшдаги аёлларни жамлаган.
Ўтган ҳафта дам олиш кунлари 2500 нафар аёл Саудия Арабистони қиролига аёллар билан муносабатларда эркаклар васийлигига чек қўйиш илтимоси билан телеграмма юборган.