АҚШ Конгресси Саудия Арабистонини 2001 йил 11 сентябрь терактларига алоқадорликда айбламоқда.
Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр жорий йилнинг март ойида Вашингтонга уюштирган ташрифи чоғида, агар АҚШ судлари Саудия Арабистонини 11 сентябрь воқеаларига алоқадор деб топса ва унга тегишли 750 миллард долларлик активлари ҳамда қимматбаҳо қоғозларни музлатиб қўйиш билан боғлиқ хавф туғилса, дарҳол уларни сотиши ҳақида огоҳлантирган эди.
Хабарга кўра, АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти конгрессменлар билан музокаралар олиб борган ва қонун лойиҳасини кечиктириб туришнинг зарурлигига уларни ишонтиришга уринган. Музокаралар давомида президент маъмурияти вакиллари мазкур қонун лойиҳаси мамлакатга дипломатик ва иқтисодий жиҳатдан нохуш оқибатларга олиб бориши ҳақида таъкидлаб ўтганлар.
Нашрнинг ёзишича, 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан сўнг олиб борилган тергов натижасида йиғилган материллар орасида Саудия Арабистонинг терактга лоқадорлигини кўрсатувчи ҳужжатлар мавжуд. Аввалроқ, 11 сентябрь фожиаси юзасидан терговларда қатнашган собиқ сенатор Боб Грэм Обаманинг 60 кун ичида Саудия Арабистонига тааллуқли тергов ҳужжатларини ошкор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши ҳақида айтиб ўтганди.