...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рим папаси Лесбос оролидан 10 нафар қочоқни ўзи билан олиб кетмоқчи


15:21, 16.04.2016 Олам
 2 639

Рим папаси Грецияга тарихий ташриф уюштирди.

Греция Бош вазири Алексис Ципрас Рим папасининг Лесбос оролига келганини тарихий воқеа деб атади. Мазкур орол сўнгги йилларда миграцион инқирознинг тимсолига айланиб қолди.
 
Францискни аэропортда Бош вазир Алексис Ципрас, Патриарх Варфоломей ва бутун Греция архиепископи Иероним ҳамда юзлаб одамлар кутиб олдилар. Папанинг ташрифи ҳеч қандай сиёсий аҳамиятга эга эмас.
 


Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадан Европага бир миллондан ортиқ муҳожир Лесбос ороли орқали ўтган. Рим папаси Франциск Грециянинг Лесбос оролига муҳожирлар билан учрашиш учун ташриф буюрди. Хабарга кўра,  Рим Папаси ўзи билан ўн нафар суриялик муҳожирни олиб кетади.
 
Маълумот ўрнида, Франциск 1054 йил христиан черковининг бўлинганидан кейин, Грецияга ташриф буюрган иккинчи Рим папаси бўлди. Бундан олдин,  2001 йилда Грецияга Иоанн Павел II келган эди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Греция Рим папаси Лесбос Муҳожирлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!