Kia Rio автомобили ичида 5 нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган. Улар орасида 2 нафари аёл киши эканлиги айтилмоқда.
Маълумотларга қараганда, Kia Rio русумли автомобиль ҳаракат вақтида қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва қарама-қарши йўлдан келаётган Nissan Almera русумли машина билан тўқнашиб кетган. Автоҳалокат сабаб ҳар иккала автомобилнинг ҳайдовчилари ҳаётдан кўз юмди. Шунингдек, Kia машинасида бўлган 4 йўловчи ҳам қурбон бўлди.
Хабарларга қараганда, Kia Rio автомобили ичида 5 нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган. Улар орасида 2 нафари аёл киши эканлиги айтилмоқда.
Тахминларга кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари Россияда кўпроқ вақт қолиш, ҳужжатларни расмийлаштириш учун машинада Қозоғистонга чиқиб кетишган. Россия-Қозоғистон чегарасидан ўтиб, орқага қайтишда ЙТҲга учрашган.
Айни вақтда автоҳалокат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Саратов вилояти прокуратураси воқеа тафсилотларини ўрганишни ўз назоратига олган.