Санкт-Петербургдаги Ўзбекистон фуқаролари учун ажойиб қулайлик яратилди.
Тадбирда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонаси раҳбари В.Запевалов, шаҳар Ташқи алоқалар қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи С.Марков, Ленинград вилояти Ташқи алоқалар қўмитаси раиси А.Минин, ўзбек диаспорасининг вакиллари ва журналистлар иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Шаҳримиз ҳукумати Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратмоқда. Биз ҳамкорликни кенгайтириш, ташрифларни ташкил этишга ўзаро интилишни ва бошқа кўплаб икки томон учун ҳам манфаатли лойиҳаларни юқори баҳолаймиз”, дейди Санкт-Петербург шаҳрининг ҳокими Георги Полтавченко ўз табригида.
Ўзбекистон Бош консулхонаси қуйидаги манзилда жойлашган: Россия Федерацияси, Санкт-Петербург шаҳри, 4-Красноармейская кўчаси, 4А уй.
Телефон: + 7-965-751-20-71, Telegram, WhatsApp, Viber, Imo орқали боғланиш учун рақам: +99890 9942747.