...
МЕНЮ
ONLINE TV

Санкт-Петербург ва бир қатор шаҳарларда Ўзбекистон консулликлари очилади


09:58, 25.04.2017 Жамият
 1 752

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Жавлон Ваҳобов хабар берди.

Ўзбекистоннинг консуллик муассасалари Санкт-Петербург, Қозон, Ростов-на-Дону, Екатеринбург, Владивосток ва Олмаотада очилади. Бу ҳақда 2017-2021 йилларда мамлакатни ривожлантириш стратегиясини амалга оширишга бағишланган конференцияда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Жавлон Ваҳобов хабар берди.
 
“Консулликлар хорижда вақтинча турган фуқаролармизнинг шикоятларини танқидий таҳлил қилиш асосида ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоясини самарали таъминлаш мақсадида очилади”, дея маълум қилди Жавлон Ваҳобов.
 
Бундан ташқари, вазир ўринбосари таъкидлаганидек, хориждаги қатор консулликлар штатлари сони кенгайтирилиши режалаштирилмоқда.
Сумбула

Теглар:Жавлон Ваҳобов Ташқи ишлар вазири 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар