Ташқи ишлар вазирлиги тизимидаги бошқармага раҳбар тайинланди.
ТИВ Матбуот хизматининг хабар беришича, Давлат протоколи бошқармаси бошлиғи ўринбосари Рустам Курганбаев мазкур бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори бошқа ишга ўтгани сабаб унинг ўрнига бошқа раҳбар таинланганди.