...
МЕНЮ
ONLINE TV

Санжар Турсунов “Умм-Салал” клуби билан шартнома тузди


16:12, 27.01.2016 Спорт
 3 471

29 ёшли футболчи фаолиятини бунга қадар Украинанинг “Ворскла” жамоасида олиб бораётган эди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Санжар Турсунов Қатарнинг “Умм-Салал” футбол клуби аъзосига айланди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Футбол Федерацияси.

29 ёшли футболчи фаолиятини бунга қадар Украинанинг “Ворскла” жамоасида олиб бораётган эди. 2014 йилдан буён полтаваликлар таркибида тўп суриб келган ярим ҳимоячи эндиликда фаолиятини Қатар Юлдузлар Лигасида давом эттиради.

Санжар Турсунов шу ой аввалида жамоани тарк этган эронлик футболчи Андраник Темуряннинг ўрнини тўлдириш учун харид қилинди, деб ёзади Қатар Юлдузлар Лигаси расмий сайти Санжар Турсунов  ҳақида.
 
Хабарда айтлишича, Турсунов бугун, 27 январь куни клуб билан бир ярим йиллик шартномага имзо чекди ва у бугундан эътиборан кунги машғулотларда қатнашган. Унинг “Умм-Салал” таркибидаги илк ўйини 28 январь куни чемпионат пешқадами “Ар-Раян”га қарши ўйинда бўлиши кутилмоқда.

Маълумотларга қараганда, Санжар Турсунов февраль ойи бошларида Тошкентга қайтади. Шу баҳонада “Qalampir.uz” сайти орқали футболчи билан интервьюни тақдим этамиз.
 

Теглар:Санжар Турсунов Қатар Умм-Салал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!