...
МЕНЮ
ONLINE TV

Samsung Galaxy S8 ҳали бозорга чиқмасиданоқ кам сотилиши тахмин қилинмоқда


17:38, 13.03.2017 Технология
 3 244

Экспертлар томонидан Samsung Galaxy S8 нинг савдоси кутилганидек бўлмаслиги тахмин қилинмоқда.

“KGI Securities” таҳлилчиси Мин-Чи Куо Samsung Galaxy S8 савдосида пасайиш кутилаётганини маълум қилган. Бунга сабаб қилиб, iPhone томонидан ишлаб чиқилаётган янги модел кўрсатиб ўтилган. 

Шунингдек, мутахассис фикрича, Galaxy S8 ўзидан олдинги модел – Galaxy S7 нинг 2016 йил ўрнатган харид бўйича рекордини янгилай олмайди. Боиси янги гаджетда “ўзига тортадиган устунликлар” етарли эмас. Шу боис, OLED дисплей билан жиҳозланаётган янги iPhone кўпроқ харид қилиниши мумкин.

Аввалроқ, Samsung Galaxy S8 ҳақиқий кўриниши ошкор бўлгани ҳақида хабар берган эдик. 

Янги русумнинг экрани четлари ҳам олдингиси каби қайирма қилиб ишланган.  Телефоннинг олд кўринишида ҳеч қандай тугма мавжуд эмас, четки, ёрдамчи тугмалар эса жуда ҳам ингичка қилиб ишланган.

Чап тарафда жойлашган овоз созловчи тугмалар пастида, “Bixby” технологияси ёрдамида овозли қўнғироқни амалга оширишда қўл келувчи тугма жойлашган. Samsung Galaxy S8 нинг тақдимоти 29 март куни Нью-Йоркда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Алишер Равшанов

Теглар:Samsung Galaxy S8 iPhone 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!