...
МЕНЮ
ONLINE TV

МРТ ёрдамида инсон миясида ОИТСни аниқлаш мумкин


17:28, 13.03.2017 Саломатлик
 3 661

Олимлар кўп йиллик изланишлардан сўнг, инсон миясида МРТ орқали ОИСТни аниқлаш йўлини топдилар.

Лондонлик олимлар, ҳатто, дори қабул қилинган ҳолатда ҳам инсон миясини МРТ қилиш орқали ОИТС белгиларини аниқлаш усулини ишлаб чиқдилар. Тадқиқот натижалари “Clinical Infectious Diseases” журналида чоп этилди.

Тадқиқотлар 2011-2015 йиллар давомида мия фаолиятида муаммоларга дуч келган 146 та бемор иштирокида олиб борилди. Шундан 22 та ҳолатда ОИТС мавжудлиги аниқланган. 

Эслатиб ўтамиз, айни  пайтда ташҳис учун инсон бел қисми тешилиб, махсус игна орқали мия суюқлиги олинади. Мазкур жараён жуда оғриқли бўлиб, бемор бир неч соат давомида ётишига тўғри келади. Бундан ташқари, уни нотўғри бажариш турли ўсмаларни юзага келтириши мумкин. 

Ҳатто олдини олувчи препаратлар қабул қилиб юрган инсонлар мия фаолиятида ҳам муаммолар учраши мумкин. Янги усул орқали МРТ миядаги ОИТС билан боғлиқ ўзгаришларни аниқлаш ва даволаши мумкинлиги айтилмоқда. 
Алишер Равшанов

Теглар:МРТ ОИТС 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!