...
МЕНЮ
ONLINE TV

Samsung Galaxy Note 7 смартфонлари ёниб кетишининг сабабини ошкор қилди


11:56, 23.01.2017 Технология
 3 000

700 минг нафардан зиёд муҳандис ва тадқиқотчилар 200 мингдан ортиқ қурилмалар ва 30 мингта аккумуляторни таҳлил қилишди.

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси ишлаб чиқарган Galaxy Note 7 смартфонлари омадсизликка учраганди, яъни бу қурилмалар аккумуляторида ёнғин чиқиш ҳолатлари қайд этилган. Смартфонлар, ҳатто, самолётлар парвозини ҳам бекор қилинишига сабаб бўлганди. Кейинроқ, Samsung компанияси Galaxy Note 7 смартфонларини харидорлардан қайтариб олди. Бугун, 23 январь куни компания телефондаги муаммоларнинг сабабини ошкор қилди. Бу ҳақда “Associated Press” агентлиги хабар бермоқда.
 
Маълум бўлишича, смартфонлардаги аккумуляторнинг ёниб кетишига қурилмаларни лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқаришдаги хатоликлар сабаб бўлган.
 
Samsung “аккумуляторни лойиҳалаштиришдаги номукаммаллик ва қурилманинг техник носоз йиғилиши” дея айбни ўз бўйнига олди.
 
Хабарларга кўра, 700 минг нафардан зиёд муҳандис ва тадқиқотчилар 200 мингдан ортиқ қурилмалар ва 30 мингта аккумуляторни таҳлил қилишган.
 
2016 йил октябрь ойида Galaxy Note 7 телефонлари ишлаб чиқаришни тўхтатган Samsung компанияси фойдаланувчилардан телефонларини бошқа русумдаги смартфонларга алмаштиришни маслаҳат берганди. Масалан, АҚШда сотилган смартфонларнинг 93 фоизи компанияга қайтарилган, яна 133 мингга яқин қурилма ҳали ўз эгаларида турибди.
Дурдона Расулова

Теглар:Samsung Galaxy Note 7 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!