...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп ўзига қарши намойишга чиққанларга жавоб қайтарди


08:28, 23.01.2017 Олам
 3 411

Дональд Трамп намойишчилар фуқаро сифатида ўз фикрларини ифода этиш ҳуқуқига эга эканликларини тан олишини айтди.

Хабарингиз бор, 20 январь куни Дональд Трамп расман АҚШ президенти сифатида ўз фаолиятини бошлади. Биз бу воқеа билан боғлиқ янгиликларимизда, Трампнинг президент бўлишига қарши тўхтовсиз намойишлар уюштирилаётгани, бу жараёнда хаттоки машхурлар ҳам қатнашаётгани ҳақида ёзгандик.
 
Шубҳасиз, Трамп ҳам айни жараёнларни диққат билан кузатаяпти. Чунки инаугурация кунини тинч ва осойишта ўтказиш учун мамлакат ҳарбийларидан катта масъулият талаб қилинди.
 
Табиийки, Дональд Трамп ўз фикрида собит туриб, атрофдагиларнинг гапларига эътибор бермаяпти. Шу тарзда у ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали унга қарши намойишга чиқаётган авом, шунингдек, уларни қўллаб-қувватлаётган машҳурларга мурожаат қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
 
“Кечаги намойишларни кўрар эканман, яқиндагина сайлов жараёни бўлиб ўтгани ҳаёлимдан кетмаяпти! Нега бу фуқаролар овоз беришмаган? Машҳурлар вазиятни чуқурлаштиришяпти. Тинч йўл билан намойишга чиқиш демократиямизнинг принципиал эканидан далолат беради. Бунга ҳар доим ҳам қўшила олмасам-да, инсонларнинг ўз фикрини намоён этиш ҳуқуқини тан оламан”, дейди Трамп ўз фикрини баён этар экан.
 
Айтиш лозимки, намойишлар бугунги кунгача ҳам АҚШнинг кўплаб штатларида, штат таркибидаги шаҳарларда давом этаяпти.
 
Хусусан, Вашингтондаги намойишчилар орасида Мадонна, Шер, Алиша Киз, Кэти Перри, режиссёр Майкл Мур, актёрлар Жулия Робертс, Эшли Жадд, Скарлетт Йоханссон, Эмма Уотсон, Эми Шумер, Жейк Жилленхолл, шунингдек, журналист Глория Стайнем ҳам бор.
Умида Якубова

Теглар:Дональд Трампга қарши намойиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!