...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқанддаги ваҳшийлик! Ука ўз акаси ва келинойисини чопиб ташлади


19:52, 15.03.2018 Жамият
 11 583

Акасининг хотинини бўйнига болта билан шикаст етказганидан қониқмаган Б.Шукуров аёлнинг кўкрагига пичоқ ҳам санчган.

14 март куни соат 15.30 ларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани Кумуштола кўчаси 13-уйда яшовчи Б.Шукуров акасининг хотинини ўлдириб қўйган.
 
Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, Б.Шукуров уйида акаси А.Шукуров билан жанжаллашиб қолган. Келишмовчилик шу даражага бориб етганки, ука болта билан дастлаб акасига, кейин эса келинойисига ташланган.
 
Акасининг хотинини бўйнига болта билан шикаст етказганидан қониқмаган Б.Шукуров аёлнинг кўкрагига пичоқ ҳам санчган.
 
Натижада М.Шукурова воқеа жойида вафот этган. А.Шукуров касалхонага ётқизилган.
Фирдавс БЕК

Теглар:Газ ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар