Ёнғинни ўчириш пайтида шохобча оператори Д.Бойдедаев куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
13 март куни соат 23.35 ларда Наманган вилоятининг Чортоқ тумани Арбағиш маҳалласида жойлашган “Бек” МЧЖга қарашли автомашиналарга пропан газ қуйиш шохобчасида ёнғин чиққан.
Маълум бўлишича, ёнғин электр двигатели ишлаши натижасида компрессорда содир бўлган қисқа туташув оқибатида содир бўлган.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғинни ўчириш пайтида шохобча оператори Д.Бойдедаев куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган, дея хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Фирдавс БЕК