...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда “Ургут” ЭИЗ ташкил этилди


08:58, 12.09.2017 Жамият
 3 286

2 йил мобайнида эркин иқтисодий зонада 80 та лойиҳа амалга оширилиши кутилмоқда.

Самарқанд вилоятининг Ургут, Пастдарғом ва Нуробод туманларида 816 гектар ер майдонига эга бўлган “Ургут” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди. 2017-2018 йилларда бу ерда 281,1 миллион долларлик 80 та лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланган. Натижада эса  5 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланиши кутилмоқда.
 
39 нафар тадбиркор мазкур эркин иқтисодий зонада иш бошлади. Уларга тантанали равишда гувоҳномалар топширилди.
 
Тадбиркорлардан бири замонавий LED лампочкалар ишлаб чиқаришни мўлжаллаган. 2018 йилдан иш бошлайдиган корхонада йилига 2,5 миллионта энергия тежовчи лампочкалар ишлаб чиқарилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 1,5 миллион доллар бўлиб, банк орқали кредит ҳам олинади.
Дурдона Расулова 

Теглар:Самарқанд Ургут ЭИЗ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар