...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда талончи қизлар қўлга олинди


17:24, 21.04.2018 Жамият
 18 252

Улар кўчадан ўтаётган фуқаронинг қўл телефонини куч ишлатиш йўли билан олиб қўйишган.

20 апрель, жума куни Самарқанд шаҳрида уч номаълум шахс кўчадан ўтиб кетаётган фуқарога куч ишлатиб, унинг қўл телефонини олиб қўйишган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, шу куни соат 01:00 ларда уч киши Гўрўғли кўчасидан ўтаётган 34 ёшли фуқаро Ф.Аҳмедовга куч ишлатиб, қўрқитиш йўли билан Samsung русумли телефонини олиб кетган.
 
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд тумани Қўштамғали маҳалласида яшовчи 25 ёшли С.Нурматов, Гўрўғли кўчаси 302-уйда яшовчи 29 ёшли Г.Ашурова ва Пахтачи тумани Боғбон қишлоғида яшовчи 20 ёшли М.Кенжаевалар содир этганликлари аниқланган.
 
Ҳозирда кўча талончилик билан шуғулланган кимсаларнинг барчаси қўлга олинган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Самарқанд телефон жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар