Ўтказилган суд-тиббий экспертиза хулосаси натижасида топилган жасад чўкиб вафот этмаганлиги маълум бўлди.
Ўтказилган суд-тиббий экспертиза хулосаси натижасида топилган жасад чўкиб вафот этмаганлиги маълум бўлди.
Вазият ўрганилгач, ушбу жиноятни М.Х билан бирга яшовчи ўғли Ш.М содир этгани маълум бўлди. Маълум бўлишича, ўғил отасини 30 майда ичиб жанжал кўтаргани учун бўғиб ўлдирган.
Жиноятдан хабардор бўлган Ш.М.нинг онаси Ш.Х. буни яшириш учун ўғлига ёрдам берган. Улар биргаликда жасадни гиламга ўраб, устига оғир жисм бостириб, 31 май куни Қорадарёга ташлаб юборганлар.
Ҳозирда она-бола жиноятлари учун қўлга олинган. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.