Ҳолат юзасидан маҳалла раиси ва Л.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Суриштирув ишлари натижасида жасаднинг шахси аниқланди. Марҳум Ургут туманида яшаган К.Б бўлиб чиқди. Унга тегишли Nexia русумли автомашина эса Самарқанд шаҳрининг Амир Темур кўчасидан эшиклари қулфланган ҳолда топилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўздан кечирилганида, втомашинанинг баъзи жойларида қон доғлари борлиги аниқланган.
Жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида марҳум К.Б. жазмани Л.Н.нинг уйига келиб, рашк оқибатида унга тан жароҳати етказганлиги, Л.Н. маҳалла раисига К.Б.ни тартибга чақириб қўйишни сўраганлиги ва шу куни тунги соат ўнларда маҳалла раиси Л.Д.нинг уйига келиб, К.Б.ни ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, бошига болта билан уриб ўлдирганлиги маълум бўлган. Шундан сўнг Л.Н. ва маҳалла раиси жиноятни яшириш учун жасадни “Дарғом” каналига олиб бориб ташлайдилар.
Ҳолат юзасидан маҳалла раиси ва Л.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.