Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади.
Илҳом Алиевнинг табригида бундай дейилган:
“Сизни муҳим сана – 60 йиллик юбилейингиз билан самимий муборакбод этаман ва ўзимнинг эзгу тилакларимни йўллайман”.
“Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик ва дўстлик маънавий қадриятлари муштарак икки қардош халқнинг хоҳиш-иродасига асосланган. Бугун давлатларимиз ўртасида мустаҳкам асосда йўлга қўйилган муносабатлар алоҳида аҳамиятга эга”, деб ёзади Озарбайжон раҳбари.