...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанубий Дакотада машинанинг одамларни босиб кетиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди


11:28, 25.07.2017 Олам
 1 907

Айрим манбаларда келтирилишича, автомобилни аёл киши бошқарган ва у ҳалокатни атай содир этмаган.

24 июль куни Жанубий Дакотада автомобиль одамлар устидан босиб кетди. Воқеа оқибатида 2 киши қурбон бўлди, 6 киши яраланди. Бу ҳақда “Fox” агентлиги хабар бермоқда.
 
Полиция ҳалокатни бахтсиз ҳодиса, деб баҳолади. Автомобиль ҳайдовчиси ҳам воқеа оқибатида яраланган.
 
Маълумотларга кўра, транспорт воситаси реабилитация маркази яқинида турган одамларни босиб кетган. Кейин машина бинога бориб урилган.
 
Айрим манбаларда келтирилишича, автомобилни аёл киши бошқарган ва у ҳалокатни атай содир этмаган. Полиция тергов-суриштирув ишларини давом эттирмоқда.
 
1 йил аввал Францияда ҳам шунга ўхшаш воқеа содир бўлган эди. 14 июль куни Бастилияни ишғол қилиш кунига бағишлаб ўтказилган байрам чоғида Ницца шаҳрида юк машинаси одамларни босиб кетди. Натижада ўнлаб кишилар ҳалок бўлганди.
 
2016 йилнинг 19 декабр куни эса Берлинда ташкил этилган Рождество ярмаркасида катта юк машинаси оломон устига бостириб кирди. Оқибатда 10 га яқин киши вафот этди.
 
Жорий йил 8 январида эса Қуддус шаҳрида юк ташувчи автомобиль ҳарбийлар гуруҳи устига қасддан бостириб борди. Оқибатда 4 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу воқеа теракт деб баҳоланиб, уни содир этган шахс қўлга олинган эди.
 
19 январь кун Австралиянинг Мельбурн шаҳрида автомобиль одамлар тўдаси устига бостириб кириши оқибатида 3 киши ҳаётдан кўз юмди, 20 киши жароҳатланди. Бу воқеа ҳам теракт деб баҳоланган эди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Жанубий Дакота ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!