Айни пайтда Каттақўрғон ички ишлар ходимлари тергов ишларини олиб бормоқда.
Жорий йилнинг 16 апрель куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида жойлашган маданият ва истироҳат боғи қоровули оғир жиноятга қўл урди. Бу ҳақда "Самаркандский Вестник" нашри хабар берди.
Шаҳар маданият-истироҳат боғида фуқаро Шерзод Жўраев қорнига пичоқ билан жароҳат етказилган ҳолда топилган. Жабрланувчи тезда шаҳар шифохонасига етказилган.
Тезкор ҳаракатлар натижасида гумондор шахс сифатида боғнинг қоровули Т.Ҳасан қўлга олинди. Унинг ёнидан жабрланувчининг қон излари кетмаган ошхона пичоғи топилган.
Айни пайтда Каттақўрғон ички ишлар ходимлари тергов ишларини олиб бормоқда.
Шаҳар маданият-истироҳат боғида фуқаро Шерзод Жўраев қорнига пичоқ билан жароҳат етказилган ҳолда топилган. Жабрланувчи тезда шаҳар шифохонасига етказилган.
Тезкор ҳаракатлар натижасида гумондор шахс сифатида боғнинг қоровули Т.Ҳасан қўлга олинди. Унинг ёнидан жабрланувчининг қон излари кетмаган ошхона пичоғи топилган.
Айни пайтда Каттақўрғон ички ишлар ходимлари тергов ишларини олиб бормоқда.
Мадина Муҳаммадиева