Бу ўсимлик тамаки тутуни таркибидаги никотин ва смолани тез “ютиб юборади”.
1. Шеффлера (соябон дарахти) – чекувчилар яшайдиган ёки ишлайдиган хоналарда ўстириш мумкин. Бу ўсимлик тамаки тутуни таркибидаги никотин ва смолани тез “ютиб юборади”.
2. Тилларанг сциндапсус (тилла эпипремнум ёки потос) ҳавони бензолдан тозалайди. Ўсимликнинг кенг барглари бу моддани катта миқдорда ҳам “ўзлаштира” олади. Потос тез ўсади, уни кўп суғориш ҳам талаб этилмайди.
3. Драцена формалдегидни зарарсизлантиради. Бу ўсимлик оз миқдорда бўлса ҳам, лаклар, елим ва мебелдан чиқадиган формалдегидни зарарсизлантиради.
4. Хлорофитум – ҳавога чиқариладиган газларни яхши “ўзлаштиради”. Шунинг учун биринчи ва иккинчи қаватда истиқомат қилувчилар учун бу гул жуда фойдали.
5. Хамедорея (хонаки палма) ҳавони намлантиради, пластмассадан чиқадиган моддаларни фильтрлайди.
6. Печак – ҳавони тозалаш бўйича рекордчи ўсимлик ҳисобланади. У формалдегид, бензол, аммиак каби заҳарли моддаларни ўзига сингдиради.
7. Бенжамин фикуси – ҳавони энг яхши тозаловчи ўсимликлардан иккинчи ўринда туради. Печак сингари кўпгина заҳарли моддаларни ўзига сингдиради ва чангни оханрабодек ўзига тортиб олади.