...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда 6 яшар қизалоқ укаси ётган бешикни ёқиб юборди


08:39, 12.11.2018 Жамият
 12 552

Қизалоқ ва унинг укаси куйиш жароҳати билан шифохлонага жойлаштирилган.

Самарқандда 6 яшар қизалоқ икки ойлик укаси ётган бешикни ёқиб юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
 
Воқеа жорий йилнинг 10 ноябрь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида содир бўлган. Гап шундаки, 6 ёшли Д.Т. исмли қизалоқ оила аъзолари томонидан назоратсиз қолдирилган. У гугурт ўйнаб, хонадаги бешикни ёқиб юборган.
 
Ёнғин уй эгалари томонидан пайқалган заҳоти ўчирилган. Оқибатда қизалоқ ва унинг бешикда ётган икки ойлик укаси А.Т.лар куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
 
Айни дамда Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Теглар:Бешик Ёнғин Самарқанд Каттақўрғон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар