...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ходимларига Тошкентдан прописка олиб берадиган ташкилотлар сони яна биттага ортади


09:01, 12.11.2018 Жамият
 4 099

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштиради.

Ходимлари Тошкент ва Тошкент вилояти пропискасини олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони яна биттага ортиши мумкин. Бунга оид Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритиш ҳақида қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталига жойлаштирилди.
 
Унда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил 16 ноябрдаги ПҚ-3389-сон қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига Давлат тест маркази ҳам киритилади.
 
Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштиради.
 
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р.Бобожонов ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори М.М.Каримов зиммасига юклатилади. 

Теглар:Тошкент пропискаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар