Етказиб келинган травмайлар айни вақтда эксплуатацияга тайёрланмоқда. Бекатлар ҳам шай қилиб қўйилган.
30 январдан Самарқанд шаҳрида “Вокзал - Сиёб бозори” йўналиши бўйича 2-трамвай линияси ишга туширилади.
Янги йўналиш бўйича синов сафари 25 январда ўтказилади. Етказиб келинган травмайлар айни вақтда эксплуатацияга тайёрланмоқда. Бекатлар ҳам шай қилиб қўйилган.
“Вокзал-Сиёб бозори” йўналиши 5 километрдан иборат бўлиб, 18 та бекатни ўз ичига олган. Ҳар қатнов оралиғи 7 дақиқа этиб белгиланган. Йўловчи бу йўналишда шаҳар вокзалидан Сиёб бозорига 20 дақиқада етиб олиши мумкин.
Маълумот учун, келгусида Самарқанд шаҳрида 3-трамвай линиясини ишга тушириш режалаштирилган. 23,2 километр узунликдаги бу линия шаҳарнинг Буюк ипак йўли кўчасидан Кимёгарлар шаҳарчасига қадар ҳаракатланади.