Ўша куни “Нуроний” жамғармасига 16 та Damas ва 1 та Captiva автомобиллари ҳам топширилади.
Шодиёна куни Моматсаро она ҳайкалига гул қўйиш маросими ўтказилади. Кўк сарой майдонида Иккинчи жаҳон уруши даврининг ҳарбий техникаси намойиш этилади.
Парадда уруш қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари электрокарларда ўтишади. Шунингдек, улар дала ошхонасида тайёрланган таомлар билан сийланади.
Фахрий нуронийлар учун “Боғишамол Гарден”да дастурхон ёзилади. Шундан сўнг, “Нуроний” жамғармасига 16 та Damas ва 1 та Captiva автомобилларини топшириш маросими ўтказилади, дея ёзади “Зарафшон” нашри.