...
МЕНЮ
ONLINE TV

Салим Абдувалиев МОҚ вице президенти лавозимига сайланди


14:55, 06.01.2017 Жамият
 9 462

Миллий олимпия қўмитаси президенти лавозимига “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси раиси Алишер Султонов сайланди.

Бироз аввал, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти Мираброр Усмонов лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 6 январь куни Миллий олимпия қўмитасининг XXX Бош Ассамблеяси йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.
 
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Адҳам Икрамов олиб борди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти лавозимига “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси раиси Алишер Султонов сайланди.
 
Йиғилишда тўрт йиллик олимпия циклида қилинган ишлар, эришилган натижалар борасида қўмита бош котиби Ойбек Касимов ҳисобот берди. 
 
Бош Ассамблея йиғилишида Миллий олимпия қўмитасининг тўрт йилиик циклдаги фаолияти қониқарли деб бир овоздан қабул қилинди.
 
Шунингдек қўмита вице президентлари сифатида Валерий Тян, Салим Абдувалиев, Фарҳод Турдиев ва Умид Аҳмаджоновлар сайланишди. Ойбек Касимов эса Бош котиб лавозимига қайта сайланди ва фаолиятини давом эттирадиган бўлди.
 

Теглар:Салим Абдувалиев Мираброр Усмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар