Саджа ад-Дулейми 2009 йилда Абу Бакр ал-Бағдодийга турмушга чиққан эди
“Мен араб давлатларида эмас, аксинча, Европа давлатларидан бирида яшашни хоҳлайман. Болаларим таълим олишини истайдим. Мен террорчининг рафиқаси бўлганим учун болаларим айбдор бўлиши керакми?”, – дейди 28 ёшли ад-Дулейми.
Аёлнинг айтишича, унга террорчининг собиқ рафиқаси сифатида қарашлари ёқимсиз туюлади. “Менинг айбим нимада, мен ал-Бағдодийга 2008 йилда турмушга чиққанман ва у билан ажрашдим. Мен унинг ёвуз қилмишларига шерик бўлмадим”, – дея таъкидлади у ва терроризмга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди.
Дулеймининг айтишича, у террорчига турмушга чиқаётганини билмаган. Саджа ад Дулейми ал-Бағдодий билан бўр йўғи уч ой яшаган. Аёл бутун дунёдан аёлларни ДАИШ сафига келиб қўшилишга чақирган.
2014 йил декабрь ойида ад-Дулейми Ливан полицияси томонидан чегарани ноқонуний равишда босиб ўтгани учун қўлга олинган. Кейинроқ, Ливан ҳукумати аёл ва бошқа экстремистларни “Жабаҳат ан-Нусра” террорчи ташкилоти асирга олган ливанлик аскарларга алмаштирган.