ИШИД террористик гуруҳининг сардори Абу Бакр ал-Бағдодий ўз тарафдорларига мағлубиятини тан олиб, мурожаат қилган.
Тўқнашувларда ютқазиб қўйганини тан олган ал-Бағдодий Мосул шаҳридан ҳам қочиб кетган бўлиши мумкин.
Маълумот учун, Ироқ ва Суриядаги муаммолар юзасидан Россия, Туркия ва Эрон қўшма ҳарбий кучни шакллантирган бўлиб, ўтган ой Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида келгуси ҳаракатлар режасини тузиб олишган. Европанинг Женева шаҳрида эса тўртинчи марта инқироз ечимлари кўриб чиқилгани ҳақида хабар берган эдик.