...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пентагон ИШИД раҳбари қўлга олинганини тасдиқламаяпти


10:59, 19.04.2017 Олам
 2 226

Сўнгги 3 йил ичида матбуотда ИШИД раҳбарининг қўлга олингани ҳақида турли хабарлар тарқалган.

Аввалроқ, ИШИД террорчилик гуруҳи раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий қўлга олингани ҳақида хориж ОАВларида хабарлар тарқалган эди. Европа хавфсизлик ва ахборот департаменти ал-Бағдодийнинг Россия ва Сурия ҳарбийлари қўлга олганини тасдиқлаган бўлса-да, Пентагон ва АҚШ давлат департаменти ИШИД раҳбарининг Ироқ ва Сурия чегарасида ушлангани ҳақидаги хабарни тасдиқламади.
 
“Менда бу хабарни тасдиқловчи ҳеч қандай маълумот йўқ, яъни ҳеч қандай далил кўрмадик”, дейди Пентагон вакили Адриан Ранкин-Гэллоуэй.
 
Аввал хабар берганимиздек, Абу Бакр ал-Бағдодий апрель ойи бошида Мосулдан чиқиб кетиб, Ироқ ва Сурия чегарасидаги шаҳарлардан бирида яшаб келган.
 
Шунингдек, ИШИДнинг яна бир етакчиларидан бири мерган Абу Ҳажир ар-Русий исмли террорчи йўқ қилингани ҳақида хабар берилганди. Хориж ОАВлари унинг тахалуси орқали россиялик бўлиши мумкинлигини тахмин қилишди.
 
Айтиш керакки, сўнгги 3 йил ичида матбуотда ИШИД раҳбарининг қўлга олингани ёки ўлдирилгани ҳақида турли хабарлар тарқалган, аммо улар ўз тасдиғини топмаган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:ИШИД Абу Бакр ал-Бағдодий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!