...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОАВ: ИШИД бошлиғи ал-Бағдодий қўлга олинди


09:28, 19.04.2017 Олам
 5 095

Маълум қилинишича, Абу Бакрни Сурия ва Россия ҳарбийлари биргаликда қўлга олган.

ИШИД раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий қамоққа олинди. Ироқ махсус хизматининг дастлабки маълумотларига кўра, у Сурияга қочишга уринаётган вақтда қўлга олинган. Бу ҳақда Европа хавфсизлик ва ахборот департаменти (DESI) хабар берди.
 
Маълум қилинишича, Абу Бакрни Сурия ва Россия ҳарбийлари биргаликда қўлга олган.
 
Бундан ташқари, хорижий ОАВ катта ишонч билан ал-Бағдодий Идлибдаги кимёвий ҳужум ҳақида маълумотларга эга деб хабар бермоқда.
 
Абу-Бакр ал-Бағдодий Мосулдан апрель ойи бошида чиқиб кетган эди. Шу вақт ичида у Сурия ва Ироқ чегарасидаги шаҳарлардан бирида яширинган ҳамда ИШИД назоратида бўлган. Бағдодийнинг кетиши сўнгги икки ой давомида ИШИДни унинг 2 ёрдамчиси бошқаргани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
 
Мосулнинг ғарбий қисмида “Кавказ амири” деб аталувчи Абу Хожир ар-Руси, ал-Қойим шаҳрида эса Ияд Хамид ал-Жумейли раҳбарлик қилган.
Сумбула

Теглар:ИШИД Абу Бакр ал-Бағдодий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!