...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тонгги қайноқ хабарлар: Трампдан антиқа фармон, АҚШ ҳудудида Россия ҳарбий самолётлари


09:19, 19.04.2017 Олам
 4 944

Nexia русумли автомобиль кекса кишини уриб юбориб, ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетганди.

17 апрель куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги “Оқшом” ресторани рўпарасида Nexia русумли автомобиль кекса кишини уриб юбориб, транспорт воситасининг ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетганди. Сўнгги хабарларга қараганда, Nexia’нинг ҳайдовчиси қўлга олинган. Аниқланишича, ҳайдовчи 1996 йилда туғилган талаба бўлиб, содир этган автоҳалокат учун қонун олдида жавоб беради.
 
АҚШ президенти Дональд Трамп Америка ишчилари ва товарларини қўллаб-қувватлашга қаратилган фармонни имзолади. “Американикини сотиб ол, америкаликни ишга ол” фармони мамлакатда ишлаб чиқаришни барқарорлаштиришга қаратилган.
 
АҚШ ҳаво кучлари Аляска қирғоғи осмонида Россиянинг 2 та бомба отувчи самолётини ушлашди. Қирувчи самолётлар бомба отувчи самолётларини 12 дақиқа давомида таъқиб қилишди. Кейин улар Россиянинг шарқидаги базасига қайтишди.
 
Мисрда баҳор байрамини нишонлаш вақтида 14 киши сувга чўкиб кетди. Одатда бу байрам Нил ва Қизил денгиз қирғоқларида ўтказилади.  Шунингдек, яна 45 киши овқатдан заҳарланиб, шифохонага етказилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қайноқ хабарлар Тошкент ЙТҲ АҚШ Россия Миср 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!