...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ разведкаси ходимлари мактаб автобусида бомбани қолдириб кетдилар


17:43, 01.04.2016 Олам
 3 021

Мактаб автобуси портловчи восита билан мактаб болаларини бир неча кун давомида ташиб юрган.

АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) ходимлари англашмовчилик билан мактаб автобусида портловчи воситани қолдириб кетдилар. Автобус мина билан бир қанча масофани босиб ўтган.  Бу ҳақда МРБнинг хабарига асосланиб, РИА Новости маълум қилди.
 
Ўтган ҳафтада МРБнинг кинологик бўлинмаси хизмат итлари ёрдамида портловчи воситаларни топиш бўйича режалаштирилган машғулотлар ўтказди.
 
Кейинроқ маълум бўлишича,  Виржиния штатидаги мактаб автобусида ўқув машқлари давомида қўйилган бомба қолиб кетган. Автобус портловчи восита билан 28-29 март кунлари ўқувчиларни ташиган.
 
Маълумотга кўра, бомба хавфсиз ҳолатда бўлган ва йўловчилар ҳаётига хавф туғдирмади.
 
Бундай воқеаларни олдини олиш учун МРБ раҳбарияти машғулотлар жараёнида ишлатилаётган машқ қуролларини устидан назорат қилиш чорларини кучайтиришни буюрди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:АҚШ Марказий разведка бошқармаси Кинологлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!