...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сабина Шарипова: “Ҳеч ким чемпион бўлиб туғилмайди”


10:26, 25.07.2018 Спорт
 2 040

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Сабина Шарипова Осиё ўйинлари олдидан ўз таасуротлари билан бўлишди.

Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва Медиа департаменти Осиё ўйинлари олдидан “Шоҳсупа сари йўл” лойиҳасини ишга туширган.
 
Унда терма жамоаларимизнинг етакчи спортчилари бир қатор саволларимизга жавоб қайтаришади.
 
Лойиҳанинг навбатдаги меҳмони теннисчи, Ўзбекистоннинг бугунги кундаги биринчи ракеткаси Сабина Шарипова бўлди.
 
Нима учун айнан теннис?
 
Биз спортчилар оиласимиз. Отам ўз вақтида профессионал футболчи, онам эса енгил атлетикачи сифатида фаолият кўрсатишган. Теннисга 7 ёшимда онам илк маротаба олиб борганлар. Спортнинг ушбу тури менга жуда ёққан. Теннисни энг чиройли спорт турларидан бири деб ҳисоблайман. Бошқа йўналишларда ўзимни синаб ўтирмаганман, чунки теннис кўнглимни забт этган. Ўшандан бери мен спортнинг бу турини севиб ўйнайман ва завқ оламан.
 
Миллий таомлар ёқади
 
Овқатланиш тартибим ҳақида гапирадиган бўлсам, асосан фойдали таомлар истеъмол қилишни маъқул кўраман. Миллий ошхонамизнинг, айниқса гўштли таомларнинг ашаддий мухлисиман.
 
Кумирлари ҳақида
 
Авваллари кумирларимни бирма-бир санаб бера олардим. Энди эса менда улар йўқ. Чунки, бугун ўз вақтида ҳавас қилган спортчиларим билан бирга мусобақаларда иштирок этяпман. Теннис кортида уларга қарши кураш олиб боряпман.
 

 
Чемпионлик сири
 
Ҳеч бир инсон чемпион бўлиб туғилмайди. Бунинг учун узоқ вақт ва машаққатли меҳнат талаб этилади. Асосийси, спортчида бунинг учун кучли истак ва иштиёқ бўлиши лозим.
 
Бўлажак Осиё ўйинлари олдидан
 
Жакартадаги Осиё ўйинлари ўз салоҳиятимни намойиш этиш учун ажойиб имкониятдир. Мусобақада совриндорлар қаторидан жой олишга ҳаракат қиламан. Ўйинларга тайёргарлик жадал суратларда давом этмоқда. Турли мусобақаларда иштирок этиб, ўз маҳоратимни оширишга ҳаракат қиляпман. Осиё ўйинларида юқори савияда қатнашиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқчиман.
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Сабина Шарипова Осиё ўйинлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!