Беморлар қандай қилиб руҳий касалликлар шифохонасидан қочиб кетгани айтилмаган.
Жуфтакни ростлаганлардан бир, 33 ёшли бемор ўта хавфли жиноятчилардан бири бўлган. Содир этган жиноятлари учун муқаддам судланган. Хабарда айтилишича, бу беморнинг 18 йилдан буён руҳий касал сифатида рўйхатда туради. У бир неча бор мажбурий руҳий даво чораларини ҳам олган.
Маълумотларга қараганда, уч қочоқнинг орасида 15 ёшли бемор ҳам бўлган. Резина шиппак, руҳий касалликлар шифохонасининг кулранг шими ва оч рангдаги футболкасини кийган икки нафар бемор қидирилмоқда. Учинчиси эса қўлга олинган.