...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рустам Саъдиев “Даракчи” ва Эркин Комиловни туҳмат қилишда айблади?


13:41, 06.12.2015 Кино
 7 445

Режиссёр Рустам Саъдиев устози Шуҳрат Аббосовнинг бетоблигини маълум қилиб, интернет фойдаланувчиларидан соғайиб кетиши учун дуо қилишларини илтимос қилди.

“Муҳаббат синовлари”, “Мен – бу мен”, “Келгинди келин”, “Сотқин” каби 20 га яқин фильмлар режиссёри Рустам Саъдиев интернетдаги инстаграм ижтимоий тармоғи орқали устози, Ўзбекистон санъат арбоби, таниқли режиссёр Шуҳрат Аббосовни йўқлаб, уйига борганини маълум қилди. “Устозим Шуҳрат Аббосов анчадан буён бетоб бўлиб ётибдилар. Бугун хабар олгани бориб, дуоларини олдик. Бу инсон – ўзбек миллатининг фахри, тирик афсона, миллий кино санъатимизда энг ўлмас асарлар муаллифи”, дейди Рустам Саъдиев ўзи ёзиб қолдирган изоҳда. Режиссёр Шуҳрат Аббосов ҳақидаги илиқ фикрларини давом эттирар экан, айни кунда Шуҳрат аканинг бетоблигини айтиб, интернет фойдаланувчиларидан соғайиб кетиши учун дуо қилишларини илтимос қилди.

Рустам Саъдиевни доимий равишда кузатиб борадиган интернет фойдаланувчилари эса Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комиловнинг  “Даракчи” газетасига берган интервьюсидаги айрим қисмларини эслаб, Эркин Комиловни қаттиқ ранжитган экансиз, меҳнатларига яраша гонорар бериш ўрнига, “Сизни қайтиб фильмларимга таклиф қилмайман”, деб ўдағайлабсиз – дея Саъдиевни сўроққа тутишди. Режиссёр Рустам Саъдиев эса бу масалага батафсил тўхталмай, “бу туҳмат”, деб жавоб қайтарди. Қизиқ, режиссёр кимни туҳмат қилишда айблади экан, “Даракчи”ними ёки Эркин Комиловни?

Шу ўринда, qalampir.uz сайти номидан ўзбек кино санъатига бетакрор фильмлари билан катта ҳисса қўшган режиссёр – Шуҳрат Аббосовга мустаҳкам соғлиқ ва узоқ умр тилаб қоламиз. 
Қамариддин Шайхов

Теглар:Рустам Саъдиев Эркин Комилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Dilshod
14:19 07.12.2015

Erkin Komilov mashxur bo`lgani bilan juda qo`pol va haqoratlovchi inson ekanligini o`zim Samarqand shahridagi UZGAZOIL shahobchasidagi voqeada guvohi bo`lganman.SHu sababli birovga tuxmat qilishdan qaytmasligi mumkin.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!