...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиялик актёр Юрий Стоянов Рустам Саъдиевнинг фильмида роль ўйнайди


17:26, 28.08.2017 Кино
 2 947

Ижодкор уруш даврида ўзбек оиласи унинг оиласига ва бошқа рус оилаларига ғамхўрлик қилганини таъкидлади.

Россиялик театр ва кино артисти Юрий Стоянов ўзбек режиссёри Рустам Саъдиевнинг ишчи номи “Меросхўр” бўлган фильмида роль ижро этади. Бу ҳақда актёр “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюси чоғида маълум қилди.
 
Шунингдек, у ҳар бир Ўзбекистон фуқаросини ҳимоя қилишга тайёр эканлигини билдирди. Буюк фуқаролар уруши даврида ўзбеклар актёрнинг оиласига, қолаверса,  бошқа рус оилаларига ҳам ғамхўрлик қилганини таъкидлади.
 
“Немислар Сталинградга келишганида, онам 7 ёшда, укаси эса 5 ёшда бўлган. Улар бувим билан қолишган эди. Немислар тобора яқинлашгач, уларни Тошкентга олиб кетишган. Йўлда уларга бир неча  самолётлар ҳаво ҳужуми уюштиришган. Тошкентга кетма-кет 7 ёшли қиз, 5 ёшли бола ва уларнинг бувиси етиб боришган. Тошкентда болаларнинг суратлари осиладиган эълон тахталари бўлар эди.  Бу ерда ҳар куни одам йиғиларди. Бу бир-бирини йўқотган яқинларнинг топилиши учун ягона чора эди. Ана шу тариқа онам ва укаси, уларнинг бувиси яна бирга топишишган.
 
Улар ўзбек оиласида яшаганлар. Уй эгалари уларга уйдаги ягона кроватни, ягона ёстиқни, кўрпани берган. Улар рус оилаларининг оч қолишига йўл қўйишмаган. Уруш якунига қадар онамнинг оиласи Тошкентда қолган. Бу оддий ҳикоядек туюлар, аммо мен онам тайёрлайдиган ўзбек нони ва ошини жуда яхши кўраман”, дейди Юрий Николаевич Стоянов. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Рустам Саъдиев Юрий Стоянов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!