...
МЕНЮ
ONLINE TV

50 ёшли дурадгор Ислом Каримов хотираси учун Самарқанддан Тошкентга югуриб етиб келди


17:10, 28.08.2017 Жамият
 4 397

Шокир Аҳроров Парижгача велосипедда боришни мўлжалламоқда.

Ўзбекистон фуқароси ўзига хос ютуққа эришди. 50 ёшли дурадгор Шокир Аҳроров Самарқанд шаҳридан Тошкент шаҳригача югуриб келди. Бунинг учун у 5 кун сарфлади.
 
“Мен югуришни 22 август куни Самарқанддаги Регистон майдонидан бошлаган эдим. 27 август куни Тошкентга етиб келдим. Югуришни қуёш чиқиши билан бошлар эдим ва кучим қолмагунга қадар давом эттирар эдим. Кунига тахминан 65 км масофа югурган эканман. Мен турли жойларда тунаб қолишимга тўғри келди.  Шуни айтишим керакки, йўлимда менга ёрдам беришга тайёр бўлган меҳрибон одамларга дуч келдим. Бу ютуғимни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги ва Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлайман”, дейди Шокир Аҳроров.
 
Таъкидлаш керакки, бу Шокир Аҳроровнинг илк ютуғи эмас. Аввалроқ у Тошкент, Самарқанд, Термиз, Қўқон бўйлаб велосипедда айланиб чиққан.
 
Шокир Аҳроров бу натижа билан тўхтаб қолмоқчи эмас. Унинг кейинги манзили — Париж.  У Франция пойтахтига велосипедда боришни мўлжалламоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Шокир Аҳроров Самарқанд-Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар