Учрашув 31 август куни Тошкент вақти билан соат 17:00 га белгиланган...
Мазкур учрашув тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш йўлида ўзининг долзарблиги билан аҳамиятли ҳисобланади.
Маълумки, 31 август куни соат 16:00 ларда Ўзбекистон Мустақиллигининг 26 йиллик байрамига бағишланган тадбирлар бошланиши кутилмоқда. Хитой–Ўзбекистон ўйини эса Тошкент вақти билан соат 17:00 га белгиланган.
Хулоса шуки, Хитой–Ўзбекистон учрашуви “Спорт” телеканали орқали байрам тантаналари тугаши билан, тахминан 18:30 ларда ёзиб олинган шаклида эфирга узатилиши мумкин. Эфир вақтига ўзгартиришлар киритилиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 31 август куни сафарда Хитойга қарши майдонга тушгандан кейин 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Корея терма жамоасини қабул қилади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи 8-туридан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Жанубий Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.