...
МЕНЮ
ONLINE TV

Руминия прокуратураси 77 нафар онкологни пора олганликда айблади


12:40, 31.05.2016 Олам
 2 658

Улар фармацевтика компанияси билан тил бириктирганликда айбланмоқда.

Руминиянинг коррупцияга қарши курашиш Миллий дирекцияси бир қатор онкологларни фармацевтика компаниясидан пора олганликда айбламоқда, деб ёзади “Eurasiadiary.ru” нашри.
 
Маълумотларга кўра, онкологлар ҳузурига келган беморларга ушбу фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган дори-воситаларини тавсия қилган ва сотиб олиб ичишни буюрган.
 
Ҳозирча, онкологларнинг ҳам пора таклиф қилган компаниянинг ҳам номи ошкор қилинмаяпти.
 
Коррупцияга қарши идоранинг аниқлашича, 2012 йилда ушбу компания 77 нафар онкологнинг оилалари билан Ҳиндистонда ҳордиқ чиқаришларини таъминлаган ва барча маблағларни ўз бўйнига олган. Ушбу “ҳордиқ” эса Бангалорга кўкрак саратони бўйича конгрессда иштирок этиш важи билан ниқобланган. Аслида эса ўша вақтда шифокорлар оилалари билан форум ўтказиладиган жойдан 2 минг километр узоқда, Деҳлидаги меҳмонхоналарда дам олишааётган бўлган.
 
Прокурорларнинг фикрича, компания руминиялик онкологлар учун жами 520 минг евро миқдоридаги маблағни сарф қилган. Аслида эса ушбу пулларнинг 417 минг евросидан пора бериш сифатида фойдаланилган.
 
Пора олишда жами 82 нафар онколог айбланган. 2015 йилнинг июль ойида Бухарест ва бошқа ҳудудларда истиқомат қилувчи 61 та шифокорнинг уйи тинтув қилинган.
 
Идора томонидан фармацевтика компанияси онкологларни пора бериб “сотиб олиш” ва шу йўл билан юқори рақобатга эга бўлган дори-воситалари бозорида ўзининг сратон касаллигига қарши маҳсулотини сотишга эришмоқчи бўлгани аниқланди.
 
Онколог шифокорлар виждонан иш қилишлари ва саратонга чалинган беморларга таркиби қонунда кўрсатилган дори-воситаларини буюришлари лозим эди. 
Умида Якубова

Теглар:Саратон Руминия Коррупция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!