Аукционда қўйилган буюмларнинг умумий баҳоси 5 миллион АҚШ долларига баҳоланмоқда. Аукцион июнь ойининг бирор уч куни ичида ўтказилади.
Бундан ташқари, аукционда ХХ асрнинг энг зўр футболчиси учун махсус яратилган Жюль Риме соврини ҳам қўйилади. Мазкур ўзига хос соврин 1500 лот орасида энг қиммати ҳисобланади ва у 400-500 минг АҚШ долларида баҳоланмоқда.
Лотлар орасида Пелега эсдалик учун совға қилинган тожлар, пичоқлар, самолёт ва кема моделлари, шаҳарларнинг рамзий калитлари ҳам бор. Аукционда қўйилган буюмларнинг умумий баҳоси 5 миллион АҚШ долларига баҳоланмоқда. Аукцион июнь ойининг бирор уч куни ичида ўтказилади.
Пеленинг айтишича, мазкур қарорга келиш осон бўлмаган. Совринларни яхши ҳолатда сақлаш осон эмас ва уларни дунё билан бўлишиш яхшироқдир.
“Бу ишга қўл уришнинг кўп сабаблари бор ва уларнинг кўпчилиги шахсий сабаблардир. Буни фақат собиқ футболчининг ўзи билади”, дейди Julien’s Auctions аукционининг вакили Ден Неллис. Аукциондан тушган маблағнинг бир қисми Бразилиянинг Куритиба шаҳридаги болалар шифохонасига ёрдам сифатида берилади.
Аукцион интернет орқали ҳам ўтказилади. Мазкур аукционда дунёнинг кўплаб давлатларидан коллекционерлар иштирок этишлари кўзда тутилган. Улар орасида Япония, ХХР, АҚШ, Канада, Мексика ва Форс кўрфази давлатлари вакиллари кўпчиликни ташкил этади.
Маълумот ўрнида, Пеле Халқаро футбол федерацияси талқини бўйича ХХ асрнинг энг зўр футболчиси ҳисобланади. Гарчи Пеле Олимпиада ўйинларида қатнашмаган бўлса ҳам, 1999 йилда у Халқаро олимпия қўмитаси томонидан аср спортчиси деб тан олинган. У уч карра жаҳон чемпиони ҳисобланади.