...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиялик спортчилар Пхёнчхан – 2018 қишки олимпиадасига қўйилмади


11:33, 05.02.2018 Спорт
 3 368

Спорт ҳакамлик суди бу қатнашувчиларни оқлаган. Шунга қарамай ХОҚ уларнинг Пхёнчхандаги иштирокига таъқиқ қўймоқда.

Халқаро Олимпия Қўмитаси Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида бўлиб ўтадиган 2018 йилги қишки олимпиядага таклиф этилган 15 нафар россиялик қанташувчига рад жавобини берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Ушбу 15 нафар россиялик иштирокчи 2014 йил Сочи шаҳрида ўтган қишки олимпиадада доппингга қарши қоидаларни бузгани учун Спорт ҳакамлик суди томонидан айбдор деб топилган эди. Улардан 13 нафари спортчи ва 2 нафари мураббийлардир.
 
Аммо кейинчалик Спорт ҳакамлик суди бу қатнашувчиларни оқлади. Шунга қарамай ХОҚ уларнинг Пхёнчхандаги иштирокига тақиқ қўймоқда.
 
Россиялик спортчилар ва мураббийлар ХОҚнинг Спорт ҳакамлик суди қарорига қарши чиқаётганидан норози бўлмоқда ва охиригача судлашиб бўлса ҳам Пхёнчхандаги олимпиадада Россия шарафини ҳимоя қилишларини билдирган.
Икром Раҳмон

Теглар:Халқаро Олимпия Қўмитаси Пхёнчхан Спорт ҳакамлик суди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!